Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шарипов раислигида Навоий шаҳри ҳудудида содир этилган жиноятлар муҳокамаси ташкил этилди
2024-02-11 09:00:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Навоий шаҳридаги 8-сонли мактабда жиноятчиликни олдини олиш ва уни содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди
Унда Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Шоҳруҳ Шарипов томонидан Навоий шаҳар, “Ҳумо” ҳамда “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудида содир этилган “Фирибгарлик”, “Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш” ва “Гиёҳвандлик воситасини ноқонуний ўтказиш” жиноятлари жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.
Тадбир давомида, мазкур жиноятларнинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитлар муҳокама этилиб, уларни бартараф қилиш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати