Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
2024-02-11 09:00:00 / Янгиликлар

Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш мақсадида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, содир бўлишига сабабчи омиллар таҳлил қилиниб, “маҳалла еттилиги” фаолиятига амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Бугун полковник Ш.Алиев Бошқарма масъуллари билан биргаликда Чуст туманининг “Чуст гулзори”, Тўрақўрғон туманининг “Тошкент”, Янги Наманган туманининг “Гўзал” ва Норин туманининг “Пастки Чўжа” маҳаллаларида бўлиб, ўтган давр мобайнида “маҳалла еттилиги”ни жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги фаолияти таҳлил қилинди.
Ўрганишлар якунида “маҳалла еттилиги”га аҳоли ичига кириб, уларнинг муаммоларини “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” ўрганиб, самарали ечим топиш, ёшлар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида бандлигини таъминлаш, “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, маҳалла осойишталигини таъминлашда жамоатчилик вакиллари иштирокини фаоллаштириш, ҳудудни камералаштириш ҳамда бошқа масалалар бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати