Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талаблари асосида, Вазирлик марказий аппаратининг ходимлари билан навбатдаги саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди
2024-02-09 17:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талаблари асосида, Вазирлик марказий аппаратининг ходимлари билан 2024 йил 8 февраль куни навбатдаги саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди
Ўтказилган саф тайёргарлиги машғулотлари давомида, масъул ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф Низомлари талаблари асосида ходимларнинг сафда туриш, ҳарбийча салом бериш ва саф кўригини ўтказиш тартиби, ходимларнинг сафда туришдан олдинги
ва сафдаги мажбуриятлари ҳамда уларнинг саф тайёргарлигига оид касбий билим ва кўникмалари оширилди ҳамда машғулотлар гуруҳлар тартибида тантанали юриш билан якунланди.
Келгусида ходимларнинг саф тайёргарлиги бўйича касбий билим
ва кўникмаларини ошириш мақсадида, бундай машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб бориш белгиланган.