Асосий контентга ўтиш

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Эксперт-криминалистика маркази фаолиятини ўрганди

2024-02-09 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Наманган вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимларининг фаолияти, у ерда яратилган шарт-шароитлар, хизмат фаолиятлари давомида фойдаланиб келаётган техника воситалари, махсус транспорт воситаси, криминалистик лабораториялар ҳамда уларнинг имкониятлари билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида ҳар бир эксперт-криминалист билан суҳбатлашилиб, уларнинг хизмат фаолияти билан боғлиқ муаммолари, жиноятларни фош этишда амалиётда қўлланилаётган замонавий технологияларнинг самарадорлиги ва ўтказилаётган экспертиза турлари бўйича ахборотлари тингланди.

Шунингдек, эксперт-криминалистика маркази ходимларининг ҳодиса содир бўлган жойга зудликда чиқишлари ва жиноятларни фош этиш самарадорлигини ошириш мақсадида уларга қулай шароитга эга бўлган хоналар, лабораториялар ва энг сўнгги русумдаги жиҳозлар билан таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

32

Охирги янгиланиш: 2024-02-09 23:08:35

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Эксперт-криминалистика маркази фаолиятини ўрганди