Асосий контентга ўтиш

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Фарғона вилояти ИИБда профилактика йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ишчи гуруҳ ташрифининг якунларига бағишланган йиғилиш ўтказди

2024-01-27 09:55:00 / Янгиликлар

Жумладан вазир ўринбосари бошқарма бошлиғи ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ф. Усаров, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи О. Ўринбоев ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Ўринова иштирокида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қилинган ишларни таҳлил қилди.

Олдиндаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, Вазир ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятига ташрифи якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фарғона ва Қўқон шаҳарларида ташкил этилган йиғилишларда бошқарма раҳбарияти, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мутасадди раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Учрашувларда ташриф доирасидаги ўрганишлар ва уларнинг натижалари таҳлил қилинди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича эришилган ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйилган камчиликлар ҳам борлиги таъкидланди.

2024 йилда мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар салмоғини камайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

47

Охирги янгиланиш: 2024-01-27 11:48:36

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Фарғона вилояти ИИБда профилактика йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ишчи гуруҳ ташрифининг якунларига бағишланган йиғилиш ўтказди