Тўмарис издошлари. Қибрай тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимаси фаолияти
2024-01-26 09:00:00 / Янгиликлар

Қибрай тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимаси катта сержант Нодира Пўлатова фуқаролар билан хизмат юзасидан суҳбатлашаркан, вазминлик билан уларнинг дардини тинглаб, ўз маслаҳатларини беради.
Ўн беш йилдан буён эркаклар билан бир сафда хизмат қилиб келаётган Н.Пўлатова тизимдаги илк хизмат фаолиятини туман ИИБ Статистика гуруҳи инспектори лавозимида бошлади. Тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги билан ҳурмат қозонди.
Бу борада устози - подполковник Гулноза Каримованинг хизмати беқиёс бўлди.
Касбимни жуда яхши кўраман, — дейди катта сержант Нодира Пўлатова. Шунинг учун бўлса керак, хизмат фаолиятимда қандай қийинчиликка дуч келмайин, барчасини енгиб ўтаяпман.
Нодира хизматдан бўш пайтида инглиз тилини ўрганишга, спортнинг волейбол тури билан шуғулланишга вақт сарфлайди.
©️ “Postda” газетаси. Тошкент вилояти.