Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаевнинг Фарғона вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда
2024-01-24 13:00:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари ташриф доирасида Қўштепа тумани прокуратурасида бўлиб, тўртта сектор раҳбарлари билан суҳбатлашди. Сектор раҳбарлари томонидан жиноятчиликни “Маҳаллабай” жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг Вазир ўринбосари “Қумтепа” маҳалла фуқаролари йиғинига ташриф буюриб, маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди ҳамда фаоллар билан самимий мулоқот ўтказди.
Мазкур маҳалла ҳудудда “Қумтепа” савдо комплекси ва бозор жойлашган бўлиб, бу ерда фирибгарлик, ўғирлик жиноятлари сезиларли ошганлиги сабабли, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, мазкур тумандаги 5 ва 7-умумтаълим мактабларидаги шарт-шароитлар ўрганилди.
Генерал-майор Б.Абдуллаев мактаб педагоглари ва ўқувчи-ёшлар билан мулоқот қилиб, таълим сифатини ошириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш борасида фикр алмашди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати