Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Тошкент минтақасининг Чуқурсой, Келес темир йўл бекатларида хавфсизликни таъминлаш бўлимлари, Нефть ҳамда “GM Uzbekistan” маҳсулотларини кузатиш батальонларига ташриф буюрди
2024-01-24 12:00:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов томонидан Тошкент минтақасининг Чуқурсой, Келес темир йўл бекатларида хавфсизликни таъминлаш бўлимлари, Нефть ҳамда “GM Uzbekistan” маҳсулотларини кузатиш батальонлари ходимларига амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгиланди
Ички ишлар вазири ўринбосари Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг Чуқурсой ҳамда Келес темир йўл бекатидаги бўлими ходимлар билан учрашиб, 2024 йил учун мўлжалланган бир қатор манзилли чора-тадбирларни жадаллаштириш, хусусан темир йўл транспортида йўловчи фуқаролар ва ташилаётган юк вагонларининг хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича бир қатор вазифалар берилди.
Шунингдек, Чуқурсой темир йўл бекати ҳудудида жойлашган Нефть ҳамда “GM Uzbekistan” маҳсулотларини кузатиш батальони ходимлари томонидан қўриқланиб кузатиладиган юк вагонларнинг бутлигини таъминлаш, ходимларнинг хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, батальон маъмурий биносида яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, Келес темир йўл бекатида божхона ҳамда чегара хизмати ходимлари билан учрашиб, доимий ҳамкорликда иш олиб бориш, ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш, шунингдек иш жараёнида замонавий ахборот коммуникация воситаларини қўллаш орқали иш самарадорлигини кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи