Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов раислигида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар хусусида муҳокама йиғилиши ўтказилди
2024-01-24 09:00:00 / Янгиликлар
Унда, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, видеоконференсалоқа тарзида туман-шаҳар ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва соҳавий хизмат бошлиқлари иштирок этишди.
Йиғилишда, ҳар бир ходим бугун халқни рози қилиш йўлидаги ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиши, хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиши, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмасликлари юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, хизмат мобайнида порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга қатъий чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланиб, соҳадаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати