Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Олот туманида жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
2024-01-23 11:55:00 / Янгиликлар
![Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Олот туманида жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fc89ba7cd-bf4c-d56d-098b-a631041651b3_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Бунда, жорий йилнинг бугунига қадар содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ўтган ҳисобот йилида туманда жиноятчиликни олдини олиш борасида йўл қўйилган камчиликлар, маҳаллаларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъулларга ижрочилик интизомига қатъий риоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги кечиктириб бўлмас тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Бошқарма бошлиғи бошчилигида ўтказилаётган бу каби муҳокамалар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати