Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов томонидан Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7531-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига бир қатор устувор вазифалар белгиланди
2024-01-19 13:00:00 / Янгиликлар

Даставвал ИИВ Вазири ўринбосари юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчликдек бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилиш кераклиги ҳақида сўз юритиб, ҳарбий қисмда қоровул жанговар хизматига тайинланган шахсий таркиб билан суҳбатлашди.
Суд ва режали темир йўл қоровуллари билан жанговар хизматни ташкиллаштириш бўйича бир қатор кўрсатмалар бериб, конвойлаш қоровуллари билан ўтказилаётган амалий тайёргарлик машғулотларининг олиб бориш жараёни билан яқиндан танишиб, махсус транспорт воситаларининг ишчи ҳолатдалиги ва қисм автосарой ҳудудидаги техникалар юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.
Қоровул қўшинлари қўмондонилиги офицерлари, ҳарбий қисм командири ва батальон командири ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан Қўриқлаб бориш бўйича барча турдаги қоровуллик жанговар хизматига жалб этиладиган ҳарбий хизматчиларни жанговар хизматга танлаш, тайёрлаш, тайинлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлган барча турдаги амалий машғулотларнинг ўтказилиши ва пухта тайёргарлик кўрилганлигини, кўздан кечириб қўшимча равишда конвойлаш бўйича махсус автомобилларда қўриқлашни ташкиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида сержант ва офицерларнинг масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлаб, бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт шароитлар ва навбатчиларнинг хизмат олиб бориши бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи