ИИВ Малака ошириш институтида қисқа муддатли махсус ўқув курсларида тингловчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда
2024-01-19 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида овчилар жамоат бирлашмалари ҳамда ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш бўлинмалари ходимларини “Фуқароларни қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича қисқа муддатли махсус ўқув курслари”да ўқитадиган инструкторларни тайёрлаш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Машғулотлар давомида тингловчиларнинг ҳуқуқий тайёргарлик, ов қуролларидан фойдаланиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти