Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев масъуллар иштирокида вилоят ҳудудидаги жиноятчилик аҳволини муҳокама қилди
2024-01-19 09:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда, Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти иштирок этишди.
Дастлаб йиғилишда, 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишда йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, бу борада етарлича иш ташкил этмаган масъул раҳбарлар кескин огоҳлантирилди.
Шунингдек, 2023 йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Муҳокама сўнггида, Бошқарма бошлиғи масъулларга ҳудудларда тизимли иш ташкил этиб, жиноятчиликни олдини олиш, айниқса “қизил” тоифадаги маҳаллаларда аҳоли ўртасида кенг миқёсда профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, профилактика инспекторларини масъулиятини янада ошириш, маҳалла фаоллари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг мурожаатлари бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарор қабул қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати