Тошкент вилояти Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди
2024-01-18 17:20:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий тизимлари томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ИИББ МваФРБ бошлиғи подполковник Нилуфар Гиясованинг ҳисоботи эшитилди.
Тадбирда амалга оширилган ишлар билан йўл қўйилган камчиликларга жорий йилда йўл қўймаслик, фуқароларга давлат хизмати кўрсатишни янада яхшилаш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Тадбир давомида Тошкент вилояти ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Жахонгир Абдужалилов ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси вилоят бўлими мутасаддилари томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш зарурлиги тушунтирилди.
Тошкент вилояти ИИББ