Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманининг “Колижаббор” маҳалласида сайёр қабул ўтказди
2024-01-18 10:25:00 / Янгиликлар

Сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла ходимлари ҳамда мурожаатларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган 10 дан ортиқ фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ижобий ҳал этиш борасида манзиллари аниқ топшириқлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати