Ички ишлар вазири ўринбосари ҳузурида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди
2024-01-15 11:35:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 13 январь куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳузурида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан 2023 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ушбу йиғилишда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳудуд ички ишлар органлари масъулларининг фаолиятига баҳо берилди.
Йиғилиш якунида жиноятчиликни кескин камайтириш ҳамда аҳолида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш борасида 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати