Асосий контентга ўтиш

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

2024-01-14 12:00:00 / Янгиликлар

Бунда, жорий йилнинг биринчи ўн кунлигида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари батафсил таҳлил қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган манзилли ишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, ўтган ҳисобот йилида вилоятда жиноятчиликни олдини олиш борасида йўл қўйилган тизимли камчиликлар, маҳаллаларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимларининг ҳар биридан ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги кечиктириб бўлмас тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатишлари талаб қилинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

30

Охирги янгиланиш: 2024-01-15 22:41:15

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди