Қорақалпоғистон Республикасида сектор раҳбарлари томонидан куз қиш мавсумида хонадонларга узликсиз электр энергиясини етказиб бериш бўйича масъул ташкилотларнинг иш фаолияти ўрганилди
2024-01-02 15:45:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Тажиевлар Тахиатош туманида жойлашган “Тахиатош ЖEС” акционерлик жамиятида бўлиб, байрам кунлари халққа ўзликсиз энергия билан таъминлаш борасидаги ишлар билан танишишди ва корхона ходимларини янги йил билан табриклаб, ишларида омадлар ёр бўлишини тилашди.
Шунингдек боқувчисидан айрилган, ижтимоий қўллаб қувватлашга муҳтож хонадонларнинг холидан хабар олиниб, фарзандларига байрам совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон республикаси ИИВ Ахборот хизмати