Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев навбатдаги “қизил” тоифадаги маҳаллалар ходимлари фаолиятини ўрганди
2024-01-01 12:15:00 / Янгиликлар
Бошқарма бошлиғи Чуст туман ҳокими ва бошқа масъул раҳбарлар билан биргаликда узоқ муддат давомида жиноятлар салмоғи юқори бўлиб келаётган “Садача”, “Камарсада”, “Пансада” ҳамда “Мунчоқтепа” маҳаллалари ходимларининг иш фаолиятлари ва йўл қўйган камчиликларини танқидий руҳда муҳокама қилди.
Муҳокама давомида маҳалла фаоллари ва шу ҳудудларга бириктирилган масъул ходимларнинг жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга бирдек жавобгар эканлигини таъкидлаб, келгусида ушбу маҳаллаларда тарғибот тадбирларини жадаллаштириш, аҳоли муаммоларини “фуқаробай”, “хонадонбай”, “маҳаллабай” ўрганиш, ҳудудни тўлиқ видеокузатув камералари билан жиҳозлаш, ижтимоий профилактика йўналишида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати