Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2025-04-13 12:55:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Аҳоли мурожаатларини тинглаш, ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматовнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда турли мавзудаги мурожаатлар эшитилди.
Қабулда 25 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилиб, уларнинг қонуний ижроси назоратга олинди.
Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди, гап унга муносабат, ечимида. Масаланинг ичига чуқурроқ кирилса, ижобий ҳал этиш чоралари топилади, — деди Бошқарма бошлиғи соҳа мутасаддиларига.
Аксарият мурожаатлар пул олди-бердиси билан боғлиқлиги, ўзганинг ишончига кириб алдов йўли билан пул олиб, вақтида қайтармаслик ёки хорижга чиқиб кетиш ҳолатлари кўпайганлиги, бунинг учун тарғибот ташвиқот ишларини кучайтириш юзасидан ҳам масъулларга топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати