Асосий контентга ўтиш

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан профилактика инспекторларига навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди

2025-04-11 07:25:00 / Янгиликлар

Ушбу машғулотида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари, жамоат хавфсизлиги хизматининг масъул ходимлари ва шаҳар-туман ИИБ профилактика инспекторлари иштирок этиб, кундалик хизмат фаолиятида дуч келинаётган муаммолар, шунингдек, маъмурий амалиёт йўналишидаги камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.

Ўқув машғулотида, профилактика инспекторларининг хизмат вазифаларини самарали ва тизимли равишда олиб бориши, фуқаролар билан мулоқотини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Шунингдек, аниқланган камчиликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, келгусида уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

31

Охирги янгиланиш: 2025-04-11 23:24:36

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан профилактика инспекторларига навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди