Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Элёрбек Ганиев Уйчи туманининг “қизил” тоифадаги маҳаллаларини ўрганди
2023-12-26 14:10:00 / Янгиликлар

Бугун Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Уйчи туманидаги узоқ муддат давомида “қизил” тоифада бўлиб келган “Беруний” ва “Боғ” маҳаллалари ходимларининг ўтган давр мобайнида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширган ишларини танқидий руҳда таҳлил қилди.
Ўрганишлар якунида мазкур “қизил” тоифадаги маҳаллаларни босқичма босқич “яшил” тоифага ўтказиш мақсадида маҳалла ходимлари ўзаро ҳамкорликда тизимли иш ташкил этиш, аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” ўрганиш орқали ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати