Фарғона вилоят ИИБ Тергов бошқармасида тергов жараёнларида процессуал қонунчиликка риоя этилишини таъминлашга қаратилган ўқув-семинари ўтказилди
2025-04-09 09:00:00 / Янгиликлар

Ташкил этилган машғулотлар вилоят ИИБ Тергов бошқармаси раҳбарияти иштирокида ўтказилди.
Унда Республика Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни тергов қилишда процессуал қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан“ қўшма кўрсатмаси ҳамда Олий суд Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги қарори ва юқоридаги ҳужжатлар асосида ходимлар олдига қўйиладиган вазифалар шахсий таркибга етказилди.
Видеоселектор тарзида ўтган ўқув семинарида Жиноят қидирув бошқармаси, Тергов бошқармаси, Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда барча шаҳар-туман ИИБдан юқоридаги соҳаларнинг барча ходимлари иштирок этишди.
Ўтказилган тадбир ходимларнинг билим савиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати