Асосий контентга ўтиш

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг бир гуруҳ ходимлари «Қимматбаҳо совғалар», «Фахрий ёрлиқ»лар, пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди

2025-04-07 16:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 7 апрел куни Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходимларига транспорт объектларида хусусан, вокзал, метро ва аэропорт ҳудудларида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлиллар асосида ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор тегишли вазифалар юклатилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилма ва ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида 2025 йил учун мўлжалланган спорт турларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада спортнинг енгил атлетика тури бўйича 18 жамоа орасида шведча эстафетада фахрли 2-ўринларни эгаллаганликлари учун ҳамда жамиятда қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги вазифаларини бажаришда ташаббускорлиги ва қатъиятлиги, хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги ва касб маҳорати даражасини самарали тарзда оширганлиги, хизмат вазифаларини бажаришда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги учун Департамент марказий аппарати ва унинг қуйи тизимида хизмат қилувчи бир гуруҳ ходимларга муносиб тақдирланиб Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида узоқ йиллар давомида ватан тинчлиги ва осойишталиги учун хизмат қилган ходимлар нафақага кузатилди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи

47

Охирги янгиланиш: 2025-04-08 08:13:13

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг бир гуруҳ ходимлари «Қимматбаҳо совғалар», «Фахрий ёрлиқ»лар, пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди