Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев “қизил” тоифага киритилган маҳаллардаги жиноятчилик аҳволини муҳокама қилди
2023-12-24 11:15:00 / Янгиликлар
Бугун Бошқарма бошлиғи томонидан Давлатобод туманидаги узоқ муддат давомида “қизил” тоифада бўлган “Халқлар дўстлиги” ва Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳаллалари фаоллари билан йиғилиш ўтказилди. Унда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато-камчиликлар юзасидан тегишли масъулларнинг фаолияти танқид қилинди.
Муҳокама сўнггида, мазкур маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида маҳалла ходимлари ва ҳудудга бириктирилган масъуллар томонидан тизимли иш ташкил этиш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳудуддаги жамоат жойларини онлайн тарзда кузатувини йўлга қўйиш, спиртли ичимлик ичишга ружу қўйган шахслар, шунингдек, низоли оилалар билан алоҳида тартибда ишлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати