Жорий йилнинг 21 декабрь куни ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б. Т. Абдуллаев бошчилигида Фарғона вилоят ҳокимлигида йиғилиши бўлиб ўтди
2023-12-21 20:30:00 / Янгиликлар
Унда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, сектор раҳбарлари ва мутасадди идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
Вазир ўринбосари ўз маърузасида, 2020-2023 йиллар давомида “Аёллар дафтари” тизими асосида Республика бўйича жами 2 миллион 516 минг нафар хотин-қизларга амалий ёрдам берилганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Хусусан, Фарғона вилоятида 1-босқичда 47 минг 554 нафар, 2-босқичда 52 минг 540 нафар, 3-босқичда 79 минг 463 нафар ҳамда 4-босқичда 111 минг 362 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам берилганлиги, Президентимиз топшириқларига кўра, 2024 йилда “Аёллар дафтари” тизими доирасида Республика бўйича жами 1 миллион нафар, жумладан, Фарғона вилоятидаги 109 минг 500 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам берилиши, ушбу ёрдамлар сифатини янада оширилиши белгиланганлиги ҳақида таъкидлади.
Тадбир давомида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б. Т. Абдуллаев, “Аёллар дафтари” Низомининг 6-бандида белгиланганидек ҳар йили январь ойида секторлар ишчи гуруҳлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари раислари ва бошқа фаоллар томонидан хотин-қизларнинг муаммолари уйма-уй юриш орқали ўрганилишини эслатиб ўтди.
“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашиб ёрдам берилишини, зеро, “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар йил якунига бориб мустақил ҳаёт кечиришга тайёр бўлиши зарурлигини таъкидлади.
2024 йилнинг 5 январь кунидан бошланадиган “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичининг ўтказилишида бир қатор кўрсатмаларни берди.
ИИВ ҳузуридаги ЖХД Ахборот хизмати