Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Наманган тумани “Қумқўрғон” маҳалласида яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди
2023-12-22 06:00:00 / Янгиликлар
Навбатдаги ўтказилган сайёр қабул давомида жами 24 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан турли хил масалаларда 24 та мурожаатлар қабул қилинди.
Мазкур мурожаатларнинг 18 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати