Ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиши ҳамда маърифий ишлар йўналишида амалга оширган ишлари ўрганилмоқда
2023-12-21 23:00:00 / Янгиликлар
Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари Ички ишлар бошқармаларида ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, ходимларнинг фаолияти, Ички ишлар бўлимлари биноларининг ҳолати, Маънавият ва маърифат хонаси, Ватанпарварлик ва Коррупцияга қарши курашиш бурчаклари ҳамда кутубхоналар ташкил этилганлиги ва уларнинг буйруқ талаблари асосида жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, туман ИИБ бошлиқларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан юритиб келинаётган ҳужжатларнинг аҳволи, шахсий таркиб билан турли салбий ҳолатлар, гуруҳбозлик ва бошқа иллатларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар, шунингдек, жойларда “ходимбай” ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътибордан четда қолмаяпти.
Ўрганишлар давомида мутасадди раҳбарларга маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар белгилаш кўрсатиб ўтилмоқда.
ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти