Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Наманган туманидаги маҳалла ходимларининг фаолиятини ўрганди
2023-12-21 17:00:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳудуди бўйлаб “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларни босқичма босқич “сариқ” ва “яшил” тоифага ўтказиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун Бошқарма бошлиғи Наманган туманидаги узоқ муддат давомида жиноятчилик салмоғи юқори бўлиб келаётган “Равнақ”, шунингдек, “Қумқўрғон” маҳаллалари ходимларининг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишларини танқидий руҳда таҳлил қилди.
Ўрганишлар сўнгида ушбу ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ўрганиб, ижобий ҳал этиш, маҳалла ходимларини ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати