Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б. Мирзарахимов томонидан Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ва 7531-сонли ҳарбий қисм раҳбар ходимларига манзилли чора-тадбирлар юзасидан бир қатор вазифалар белгиланди
2023-12-20 16:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б. Мирзарахимов Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ва 7531-сонли ҳарбий қисмнинг қоровул жанговар хизматига тайинланган шахсий таркиб билан суҳбатлашди.
Суд ва режали темир йўл қоровуллари билан жанговар хизматни ташкиллаштириш бўйича бир қатор кўрсатмалар бериб, конвой қоровуллари билан ўтказилаётган амалий тайёргарлик машғулотларининг олиб бориш жараёни билан танишиб, қўриқлаш ва кузатиш юзасидан бир қатор кўрсатма ва вазифалар берди.
Ҳарбий қисм командири ва батальон командири ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан қўриқлаб бориш бўйича барча турдаги қоровуллик жанговар хизматига жалб этиладиган ҳарбий хизматчиларни жанговар хизматга танлаш, тайёрлаш, тайинлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлган барча турдаги амалий машғулотларнинг ўтказилиши, ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳорати, ҳарбий хизматда содир бўлиши мумкин бўлган интизомни бузиш ҳолатларини олдини олиш, якка ва гуруҳ таркибдаги суҳбатларни кўпроқ ташкиллаштирилиши, қўл остидаги шахсий таркибнинг психологик ҳолати ижтимоий аҳволи бўйича чуқурроқ ўрганиш каби ҳарбий қисм бўлинма командирларига кўрсатмалар бериб ўтди.
Шунингдек, шахсий таркибининг кучайтирилган хизмат вақтидаги жанговар хизмат фаолияти, ўқув машғулотлари, техник таъминоти ҳолати, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат олиб бориши, ички ва кундалик тартибнинг ташкил этилиши, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатлари, жанговар шайликни таъминлашдек муҳим вазифаларни таъкидлаб, уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича суҳбатлар ўтказилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи