Навоийда ИИБ бошлиғининг сайёр қабулида фуқаролар мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда
2023-12-19 14:00:00 / Янгиликлар
Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш давлат сиёсатининг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Д.Тасбаев томонидан айни мақсадларни кўзлаб ташкил этган навбатдаги учрашувда ҳам 10дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди. Фуқаро Гулжаҳон Имомова турмуш ўртоғининг оғир бетоблиги сабаб моддий кўмакка муҳтож эканлиги ҳамда ўғлини иш билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Унинг мурожаати атрофлича ўрганилган ҳолда ўғли вилоят ИИБ Пробация хизмати ҳайдовчилик лавозимига ишга қўйилди.
Шунингдек, шахсий қабулда мурожаатлари тингланган 5 нафар фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилган бўлса аксарият мурожаатлар ўрганилиши бўйича назоратга олинди.
Вилоят бўйлаб аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр учрашувлар давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати