Асосий контентга ўтиш

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ИИБ ЖХХ пробация ҳисобидаги жазо ўтаётган шахслар иштирокида меҳнат ярмаркаси ва учрашув ўтказилди

2025-04-01 09:35:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД пробация хизмати бошлиғи ва вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи ҳамда шаҳар ИИБ бошлиғи иштирок этди.

Учрашув давомида пробация ҳисобидаги шахсларнинг ҳуқуқий муаммолари ўрганилиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Назорат остидаги шахслар ўз мурожаатлари билан масъул раҳбарларга тўғридан-тўғри юзланиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбир давомида ИИВ ЖХД пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Ш.Уралов пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларга такрорий жиноятлар содир этмаслик, қонун бузилишининг оғир оқибатлари, жиноят йўлига қайта кирмаслик учун ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берди.

Шунингдек судлар томонидан ўрнатилган чекловларга риоя этиш ва янги қайта жиноятлар содир этмасликлари ҳақида расман огоҳлантирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

25

Охирги янгиланиш: 2025-04-02 07:59:52

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ИИБ ЖХХ пробация ҳисобидаги жазо ўтаётган шахслар иштирокида меҳнат ярмаркаси ва учрашув ўтказилди