Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Поп туманидаги “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларни ўрганди
2023-12-18 09:00:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи Поп туманидаги узоқ муддат давомида “қизил” тоифада бўлиб келаётган “Қўшминор” маҳалласи, шунингдек, “Ўрта Хонобод” ва “Юқори Хонобод” маҳаллалари фаолиятини ўрганди.
Ўрганишлар давомида маҳаллада жиноятлар салмоғи ошишига сабабчи бўлаётган омиллар чуқур таҳлил қилиниб, масъулларнинг бу борадаги фаолияти танқид қилинди.
Шунингдек, Бошқарма бошлиғи тумандаги “қизил” тоифадаги ҳудудларда ижтимоий профилактика йўналиши бўйича маҳалла ва ҳудудга бириктирилган ходимларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати