Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев “Қамчиқ” довонидаги хавфсиз ҳаракатни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди
2023-12-18 09:00:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи “Қамчиқ” довонининг Поп тумани ҳудудида жойлашган Наманган мунтазам йўл-патруль хизмати маскани ва “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси, қутқарув отряди ходимлари фаолияти, у ердаги махсус транспорт воситалари қиш мавсумига шайлик даражаси ўрганилди.
Ўрганишлар якуни бўйича довон орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш, турли хил инсон ҳаётига хавф солувчи пиротехника воситалари, психотроп ва гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний муомалага киритишни олдини олиш чораларини кўриш ҳақида масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, қутқарув отряди масъул раҳбарлари билан фавқулодда ҳолатларга шай туриш ва вилоят, туман ИИБ ходимлари билан зудликда ҳаракатланиш бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати