Асосий контентга ўтиш

Касб фидойиси. Қўшалоқ байрам шукуҳи

2025-03-20 23:00:00 / Янгиликлар

Бугунги лавҳамиз қаҳрамони катта лейтенант Наврўз Кўчимов Навоий вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида фаолият кўрсатади.

Айни пайтда у болимнинг молиявий режаларини бажариш учун масъул. Шунинг билан бир қаторда вақт топиб, фуқароларнинг молия-иқтисод фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини ҳам ўрганади, уларга жўяли маслаҳатлар беради.

Лавҳамиз қаҳрамони пробация назоратидаги маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида корхона ва ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

У жорий йилда 56 нафар маҳкумни ишга жойлаштириш учун шартномалар расмийлаштирди.

Бундан ташқари, ҳудудий ички ишлар органлари пробация гуруҳларига услубий ёрдам кўрсатишда ҳам фаол.

Лавҳамиз қаҳрамонига бежиз шундай исм қўйилмаган, албатта. У 21 март санасида таваллуд топган.

Оиламизда шу куни қўшалоқ байрам. Онам «Сен туғилган куни табиат ҳам гўёки қиш уйқусидан уйғонганди», — дейдилар. Ҳаётда доимо янги имкониятлар қидиришга, ўзимнинг билим ва малакамни оширишга интиламан, — дейди катта лейтенант Наврўз Кўчимов.

Ҳамкасбларим «Сенинг исминг «Наврўз». Шунинг учун доимо байрамона кайфиятда, хушчақчақ бўлишинг керак», -дейишади.

Мен эса «Ҳа, лекин баъзида Наврўз куни ҳаво булутли бўлиши, ёмғир ёғиши ҳам мумкин», — деб ҳазиллашаман.

©️ “Postda” газетаси, Маҳлиё Холова, Навоий вилояти.

115

Охирги янгиланиш: 2025-03-20 15:14:55

Касб фидойиси. Қўшалоқ байрам шукуҳи