Асосий контентга ўтиш

Саховатли замин посбонлари. Замонавий технологиялар ёрдамида

2025-03-20 08:05:00 / Янгиликлар

Туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи ходимлари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 80 нафар ўғил-қизга илк маротаба ИД-карталар топширилди. Бундан ташқари, 777 нафар фуқарога муддати тугаганлиги ва бошқа сабабларга кўра ИД-карталар расмийлаштириб берилди.

Наиря Григорян оиласи билан туманнинг «Шўркўл» маҳалласида истиқомат қилади. Айрим сабабларга кўра, кўп йиллардан буён унинг фуқаролиги бўлмаган. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Наиря опа Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

- Туман ҳудудидаги айрим корхоналарда чет элликлар ҳам фаолият олиб боришади. Шунинг учун уларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтишини мунтазам назоратга олганмиз. Қонунчилигимизга зид ҳолда истиқомат қилаётган ёки ишлаётган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чора кўрамиз. Масалан, яқинда Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган 8 нафар хитойлик фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди. Бундай қоидабузарликни бир неча марта содир этган бир нафар чет эллик фуқаро мамлакатимиз ҳудудидан чиқариб юборилди, — дейди катта мутахассис, капитан Амин Ҳикматов.

Ҳозирги кунда бошқа жабҳаларда бўлгани сингари, соҳада ҳам ҳужжатлаштириш жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида амалга оширилмоқда. Бу эса фуқаролар учун қулайлик яратиб, ортиқча сарсонгарчилик ва вақт йўқотишнинг олдини оляпти.

38

Охирги янгиланиш: 2025-03-20 18:45:42

Саховатли замин посбонлари. Замонавий технологиялар ёрдамида