Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли бирлашган дала ўқув марказига ташриф буюрди
2025-03-19 17:30:00 / Янгиликлар

Вазирлик раҳбарияти Бирлашган дала ўқув маркази шахсий таркибининг жанговар хизмат олди тарқатувида иштирок этиб, Мудофаа вазирлигига қарашли Республика Мудофаа ишлари бўйича бўлими томонидан 2025-йил чақирувидаги муддатли ҳарбий хизматчиларни кириб келаётган Наврўз айёми билан муборакбод этдилар ҳамда муддатли ҳарбий хизматга келган ёш аскарлар билан суҳбатлашиб таваллуд кунларини нишонлаётган аскарларни табриклаб эсдалик совғаларини топширдилар.
Ташриф давомида ҳудудларни кўздан кечириш жараёнида, Қўшин сафига қабул қилинган ёш аскарлардан хизматнинг дастлабки кунлариданоқ, ижобий таассурот қолдириш, ҳарбий ҳаётга мослашиш, ҳақиқий ватанпарвар ҳарбий хизматчи этиб тарбиялашни, ҳар бир ҳарбий хизматчи хизмат вазифасини виждонан бажаришини, миллий армиямизни янада ривожлантириш ва мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда Президентимиз таъбири билан айтганда «Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур» дея таъкидлаб, масъул раҳбар ҳарбий хизматчиларга бир қатор вазифалар белгиладилар.
Шундан сўнг, Бирлашган дала ўқув марказида муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳолати билан танишиб, жумладан: ўқув машғулот хоналари, тиббиёт пункти, аскарлар ётоқхонаси ҳамда ошхонаси, маиший хизмат кўрсатиш хоналари ўрганилиб, ҳарбий хизматчиларни хизмат ўташи учун янада қулай шароит яратиш, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги ва шайлигини ошириш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб бердилар.
ИИВ Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи