Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни аниқлаш ва фош этиш ҳамда соҳага оид мурожаатлар юзасидан семинар-тренинг ўқув машғулоти ўтказилди
2025-03-19 11:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти, Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази, Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратураси тингловчиси, Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБнинг масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг 17 март куни вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган соҳа-хизмат ходимларига ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни аниқлаш ва фош этиш ҳамда соҳага оид мурожаатлар юзасидан кечиктириб бўлмас ҳаракатларни амалга ошириш бўйича видеоконференция орқали семинар-тренинг ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотида масъуллар томонидан ходимларнинг мурожаатларни ўрганиш жараёнида йўл қўяётган камчиликларини бартараф этишга оид тавсиялар аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати