Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти бошчилигида Нукус шаҳрида содир этилган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди
2025-03-11 19:35:00 / Янгиликлар

Сўнгги вақтда Нукус шаҳрида юз берган оғир оқибатли жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга бағишланиб Нукус шаҳри ҳокимлигида мажлис ўтказилди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ва тегишли идора ташкилот раҳбарлари, Ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, айрим ҳудудларда маҳалла еттилиги томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар тўғри ташкил этилмаганлиги оғир оқибатли жиноятлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.
Шунинг учун ҳам йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва ҳамкор идоралар ходимларига содир этилган ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, келгусида бундай жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир якунида келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг, шунингдек, бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича йиғилган масъул ходимларга вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати