Самарқанд вилояти Ургут туманида ўрганишлар олиб борилди
2025-03-11 15:55:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини амалиётга татбиқ этиш юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти Ургут туманида ўрганишлар олиб борди.
Ўрганиш давомида туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилиб, бу борада масъулларга керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи Ургут тумани ИИБдаги “Хавфсиз ҳудуд” лойиҳаси доирасидаги “Вазиятлар маркази”да бўлиб, бу ердаги юздан таниб олувчи камераларнинг ишлаш жараёни билан ҳам танишди.
Марказий кўчалар, бозорлар ва истироҳат боғлари, тарихий обидалар ва диний ибодат масканлари, тиббиёт ва таълим муассасалари атрофига ўрнатилган кузатув мосламаларининг ишлаш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати