Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан семинар ташкил этилди
2025-03-10 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарори ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда «Хавфсиз шаҳар» маркази директори ўринбосари, вилоят ИИБ ходимлари, прокуратура раҳбарияти ҳамда Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Семинарда маҳаллаларнинг кириш-чиқиш жойларига юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералар ўрнатиш ҳамда уларни Тезкор бошқарув марказига улаш масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази