Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари маъмурий биноларида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш жараёнлари ўрганилди
2025-03-09 12:35:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБ ППХБ биносида амалга оширилаётган капитал таъмирлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Шинам ва замонавий таъмирланаётган бинода барча қулайликлар яратилиши, бугунги давр талабларига тўлиқ жавоб беришига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи Оқдарё туманида бўлиб, туман ички ишлар бўлими учун қурилаётган янги маъмурий бинонинг қурилиш жараёни, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.
Бошқарма бошлиғи қурилиш жараёнларида йўл қўйилган камчиликларни қисқа ва тез фурсатда бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Бу борада келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳамда ишни тез ва сифатли ташкил этишга аҳамият қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати