«8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
2025-03-09 11:45:00 / Янгиликлар

Тантанали тадбирга вилоят ички ишлар органлари тизимида эл-юрт осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида самарали хизмат қилаётган хотин-қизлар, эркин ёлланган опа–сингиллар, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда ички ишлар органлари фахрий ходималар таклиф этилди.
Байрам тадбирини вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов очиб, Ички ишлар вазирининг ички ички ишлар органлари хотин-қизлари, фахрийлари ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
- Муҳтарам Президентимиз мамлакатмиз хотин-қизлари билан бўлган учрашувда «Олдимизга барча соҳа ва йўналишларда ғоят улуғвор мақсадларни қўймоқдамиз. Бунга эришиш учун биз таянадиган етук авлодни тарбиялаб, вояга етказиш сиз, азизларнинг – фидойи оналарнинг қўлида» – дея бежизга таъкидламадилар.
Эркаклар билан елкама-елка давлат органларида, ҳарбий тузилмалар ва ички ишлар органларида юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда фидокорона хизмат қилиб, фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходималар Ички ишлар вазири ҳамда бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кўкрак нишонлари, махсус унвонлар, эсдалик қўл соатлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Хотин-қизлар байрамида вилоятнинг бир қатор таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлаб, байрам кайфиятини улашди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати