«8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан Тошкент вилояти ички ишлар органларида фаолият юритаётган аёл ходимлар учун байрам тадбири ташкил этилди
2025-03-09 11:30:00 / Янгиликлар

Мазкур тантанали маросимда вилоят ИИББ бошлиғи генерал майор Тоҳир Арипов бошчилигида шахсий таркиб ҳамда соҳанинг фахрий ходимлари иштирок этди.
Бош бошқарма раҳбари тадбирни очиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал майор Азиз Ташпулатовнинг Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ва тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларни самимий муборакбод этиб, уларнинг ички ишлар органларидаги ўрни ва хизматларини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, у аёл ходимларга эзгу тилакларини билдириб, уларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли фаолиятида муваффақият тилади.
Байрам муносабати билан ўз хизмат вазифаларини сидқи дилдан адо этиб, ўз касбига садоқат билан ёндашаётган, ҳамкасбларига ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ фидойи аёл ходимлар Ички ишлар вазирлиги томонидан муносиб тақдирланди. Мукофотларни ИИББ бошлиғи тантанали тарзда топширди.
Хусусан, «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан подполковник Юнусова Диана Саидганиэвна, И даражали «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишони билан капитан Туляганова Адолат Ҳидоятовна, ИИ даражали «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишони билан кичик сержант Абдурасулова Нигора Сагдиллаевна, подполковник Закирова Насиба Зокировна, ИИИ даражали «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишони билан лейтенант Арифжонова Зарина Тухтабулатовна, сафдор Камолова Дилдора Миртоировна, «Фахрий ёрлиғи» билан сафдор Абдурасулова Гаухар Имомхўжаевна, капитан Сайдинова Цитора Зокиржон қизи, «Эсдалик қўл соати» билан лейтенант Фурқатова Шаҳноза Фурқат қизилар тақдирланди.
Шунингдек, ИИВ томонидан майор Мирзакаримова Гулбаҳор Мираҳмедовнага муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида «подполковник» махсус унвони берилди.
Бундан ташқари, ўз вазифасини виждонан бажариб, масъулият билан хизмат олиб бораётган 310 нафар аёл ходим пул мукофоти билан рағбатлантирилгани эълон қилинди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати