Андижон вилоятида профилактика катта инспекторларига учувчисиз учиш аппаратлари — дронлардан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди
2025-03-06 11:55:00 / Янгиликлар

ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати масъул ходимлари томонидан Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманларида профилактика катта инспекторларига учувчисиз учиш аппаратлари — дронлардан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотларида малакали мутахассислар томонидан учувчисиз учиш аппаратларининг тактик-техник хусусиятлари, улардан хизмат вақтида фойдаланиш тартиблари хусусида атрофлича тушунчалар берилди.
Таъкидлаш жоиз, профилактика инспекторларига дрондан фойдаланиш учун рухсат беришдан кўзланган асосий мақсад ўз хизмат ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни кўздан кечириш ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати