Наманган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
2023-12-02 13:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раисининг ўринбосари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Садирдин Бойдедаев, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев, марказнинг масъул ходимлари, минтақавий комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳудудий студияларда эса шаҳар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари видеоконференсалоқа орқали қатнашдилар.
Муҳокама йиғилиши давомида Бошқарма бошлиғи жорий йилнинг 10 ойи давомида вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, уларни барвақт олдини олиш, айниқса ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалиши ва ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида иштирокчиларга ахборот берди.
Шунингдек, ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларни ноқонуний муомалага киритишнинг янгича усуллари орқали содир этилган жиноятлар юзасидан маълумотлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати