Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Тошкент вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда
2023-12-01 21:00:00 / Янгиликлар
![Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Тошкент вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F31daa8f8-3ba1-1307-e8a1-d67c629ffced_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Тошкент вилояти ҳудудларида туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот вакиллари билан Ички ишлар вазири ўринбосари Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.
Навбатдаги ўрганишлар Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида бўлиб, Мустақиллик, Мевазор маҳаллалари, 6-сонли мактабгача таълим ва 11-сонли мактаб таълим муассасаларининг маъмурий бинолари ҳамда шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида, мазкур бинолар ҳамда аҳоли яшовчи хонадонларнинг иситиш тизими, электр энергиясини ўтказувчи симлар, ичимлик суви ҳамда кўмир захираси ва аҳоли учун яратилган шароитлар ўрганилиб, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга аниқланган камчиликлар юзасидан топшириқлар берилиб, бажарилиши назоратга олинди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи