Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Махсус қабулхонанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаев иштирок этди
2023-12-01 19:00:00 / Янгиликлар
![Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Махсус қабулхонанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаев иштирок этди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F46609736-5234-6627-6351-7ca0c7c14237_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида вилоятдаги 6 та шаҳар-туманларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган, 65 ўринли маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш Махсус қабулхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Жорий йилнинг 1-декабрь куни мазкур қабулхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев, вилоят ИИБ раҳбарияти, Шаҳрисабз шаҳар сектор раҳбарлари, МФЙ нуронийлари ва бошқалар иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев сўзга чиқиб, ҳозирда ИИОда олиб борилаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар, махсус қабулхонада яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб, қабулхонада хизмат фаолиятини бошлаётган ходимларга омад тилади.
Шундан сўнг, Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари иштирокида махсус қабулхона очилиб, тадбир иштирокчилари томонидан қабулхонада яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.