Асосий контентга ўтиш

Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларига сертификатлар топширилди

2025-03-03 10:35:00 / Янгиликлар

ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли Бирлашган ўқув дала марказида вазирлик малака ошириш институти билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган контракт бўйича оддий аскар ҳамда сержантларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қўмондон ўринбосари полковник Даврон Ашуров иштирок этиб, ушбу ўқув услубий йиғинлар ҳарбий хизматчилар билим ва малакаси, интеллектуал ва касбий салоҳиятини оширишда муҳимлиги ҳақида фикрини билдирди ва ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топширди ҳамда уларнинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини таъкидлади.

Шунингдек ҳарбий хизматчилар Қоровул қўшинлари тарихи музейига ташриф буюриб, қўшиннинг тарихи ва бугунини ўзида акс эттирган маълумотлар ҳамда турли кўринишдаги экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

ИИВ Қоровул Қўшинлари Қўмондонлиги Ахборот гуруҳи

116

Охирги янгиланиш: 2025-03-03 17:56:23

Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларига сертификатлар топширилди