Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан фуқароларнинг Ички ишлар органларига тааллуқли бўлган масалалари юзасидан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2025-03-03 10:15:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков фуқароларнинг Ички ишлар органларига тааллуқли бўлган масалалари юзасидан навбатдаги шахсий қабули Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар биносида бўлиб ўтди.
Вазирнинг шахсий қабулида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, ишга қабул қилиш, ҳамда терговга боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди. Билдирилган мурожаатлар ўша ернинг ўзида ўрганилиб, кўплари ижобий ечим топди, айрим мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шу жумладан ўрганиш ишлари ҳамда вақт талаб этиладиган мурожаатлар ечими учун муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати